Унда “Ўзкимёсаоат” АЖ Коррупцияга қарши курашиш ва Комплаенс бошқармаси бошлиғи О.Миртемиров, бошқарма бошлиғи ўринбосари Ж.Зикиров ҳамда бошқарув раисининг маънавий-маърифий ишлар ва давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси С.Абдурахмановалар маъруза қилишди.
“Қўнғирот сода заводи” МЧЖ ҚК ёш ишчи-ходимларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида хайрли ташаббусларни илгари сурмоқда.
Юксак маънавиятли, мустақил ва эркин фикрлайдиган, замонавий илм-фан ютуқларини пухта ўзлаштирган, кучли билимга эга бўлган ходимларни қўллаб-қувватлаш ва уларга ўз иқтидорларини намойиш этиш учун имконият яратиш, уларни рағбатлантириш мақсадида Наврўз байрами муносабати билан бугун “Ўзкимёсаноат” АЖда "Заковат" интеллектуал ўйини ташкил этилди.
Айни кунларда пойтахтимизда “Миллий қадриятлар сайли” адабий-маърифий ҳафталиги бўлиб ўтмоқда.
Яшил макон экологик акцияси доирасида "Махам-Чирчиқ" АЖнинг "Аммоний сулфат ва сулфат кислота" ишлаб чиқаришида ташкил этилган "Ёшлар боғи"ни ободонлаштириш ҳамда бегона ва ёввойи ўтлардан тозалаш мақсадида "Аммоний сулфат ва сулфат кислота" ишлаб чиқариши ҳамда "Ёшлар иттифоқи" билан ҳамкорликда 29-30 апрел ҳамда 1,2,3 май кунлари мобайнида "Ҳашар–биз ёшларга ярашар" шиори остида ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.
Жорий йил 1-чоракда "Ўзкимёсаноат"АЖ ва тармоқ корхоналарда маблағларни талон-торож қилиш оқибатида 5,5 млрд сўмлик зарар етказилган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда акциядорлик жамияти ахборот хизмати раҳбари Рустамбек Эшбеков маълум қилди:
"Навоийазот" АЖнинг Экология, атроф-муҳит муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси бошқармаси томонидан ташкиллаштирилган цех ва ишлаб чиқаришлар ходимларидан ташкил топган кўнгилли ўт ўчирувчи дружиналари мусобақаси жамоаларнинг фавқулодда ҳолатларга нисбатан тайёрлиги қай даражада эканлигини имтиҳон қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17- февралдаги «2022 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида «Ўзкимёсаноат» АЖ томонидан Тошкент вилояти Болалар фтизиатрия сиҳатгоҳида Наврўз байрами муносабати билан ҳайрия тадбири ўтказилди.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан ҳозирги кунда Чирчиқ шаҳрида қурилаётган “Чирчиқ” кимё-индустриал технопаркига Татаристон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – саноат ва савдо вазири А.Каримов бошчилигидаги делегация аъзолари ташриф буюрди ҳамда ушбу технопаркда олиб борилаётган қурилиш ишлари билан яқиндан танишди.
“Ўзкимёсаноат” акциядорликжамияти республикамиз ва хорижий тадбиркорларни ҳамкорликка таклиф этади.