2014 йил январ-сенябр ойларининг якунлари бўйича “Ўзкимёсаноат” ДАК корхоналари фаолияти тўғрисида

// 23.10.2014 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (51.56 KB)

2014 йилнинг 9 ойи якунлари бўйича “Ўзкимёсаноат” корхоналарида 1479 млрд. сўмлик товар маҳсулот (ўсиш суръати 104,1%) ҳамда 140,7 млрд.сўмлик халқ истеъмол моллари (ўсиш суръати 129,5%) ишлаб чиқарилди.

Соф ҳолда 881,91 минг тонна минерал ўғитлар, шу жумладан 718,55 минг тонна азотли ўғитлар, 101,72 минг тонна фосфорли ўғитлар ва 61,64 минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқарилди.

Маҳаллийлаштириш дастурига мувофиқ 2014 йил январь-июнь ойларида 153,5 млрд.сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди (прогноз 98,8 млрд.сўм).

2014 йил Инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларни бажариш доирасида “Ўзкимёсаноат” ДАК корхоналари томонидан 58,12 млн.доллар ҳажмида инвестициялар ўзлаштирилди ва прогноз 101,1%-га бажарилди.

Халқаро саноат ярмаркаси ва кооперацион биржада тузилган шартномаларга биноан 143 млрд.сўмлик маҳсулот компания корхоналари томонидан сотиб олинди (прогнозга нисбатан 103,2%).

468 янги иш ўрни, шу жумладан касаначилик асосида 61 иш ўрни яратилди.

Худудий «Қишлоқхўжаликкимё» акциядорлик жамиятларидаги мавжуд техникалар ёрдамида қишлоқ хўжалиги корхоналарига 2014 йил январ-сентябр ойлари давомида 36,8 млрд.сўмлик агрокимёвий хизматлар кўрсатилди. Жумладан: 968,1 млн.сўмлик 69,8 минг тонна компост тайёрланди ва сотилди, 163 минг тонна органик ва 497,2 минг тонна минерал ўғитлар фермер хўжаликлари экин майдонларига етказиб берилди. 1135,6 минг гектар пахта ва ғалла майдонларида минерал ўғитлар сепилиб, 2 маротаба суспензия ҳамда 1136,8 минг пахта майдонларида дефолиация тадбирлари ўтказилди.

“Ўзкимёсаноат” ДАК матбуот хизмати


Сўнгги янгилаш санаси: 08.10.2024