Ўзбекистон касаба уюшмаларининг 120 йиллиги ва “Кимёгарлар куни” касб байрами муносабати билан “Ўзкимёсаноат” АЖ ҳамда Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ҳамкорлигида “Йилнинг энг фаол ёш кимёгари” танловининг Республика босқичи ўтказилди.
Май ойининг сўнгги якшанбаси Кимёгарлар куни сифатида кенг нишонланади. Байрам муносабати билан узоқ йиллар давомида мамлакатимиз кимё саноати ривожи учун фидокорона хизмат қилиб келаётган “Ўзкимёсаноат” АЖнинг фидоий мутахассислари ҳақида тўхталиб ўтамиз.
Президентимизнинг “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисидаги ПҚ–330-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзкимёсаноат” АЖ томонидан бириктирилган ҳудудларда тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Жаҳон кимё саноати хабарлари: Кореялик олимлар синтетик материаллар, хусусан, тўқимачилик ва балиқ овлаш воситаларидан океан ифлосланишини кескин камайтирувчи янги биологик парчаланадиган полимерни ишлаб чиқди.
“Ўзкимёсаноат” АЖда мамлакатимизда турли тармоқларда импорт қилинадиган кимёвий маҳсулотларни таҳлил қилиш асосида, 2026 йилда маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар улушини оширишга қаратилган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 сентябрдаги ПФ–173-сон “Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзкимёсаноат” АЖ ишчи гуруҳи томонидан Тошкент шаҳри Учтепа туманида бириктирилган маҳаллаларда кенг кўламли ўрганиш ишлари олиб борилди.
Шайхонтоҳур туманида “Йил аёли” миллий танловининг туман босқичи ўтказилди. Ушбу танлов жамият ҳаётининг турли соҳаларида фаолият юритаётган, ташаббускор ва фидойи аёлларни аниқлаш, уларнинг меҳнатини эътироф этиш ҳамда ижтимоий фаоллигини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган.
Пойтахтимизда “16-ноябр – Халқаро бағрикенглик куни” муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимиз Дин ишлари бўйича қўмита томонидан “Диний бағрикенглик” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Шанхай шаҳрида ўз ишини бошлаган 8-Хитой халқаро импорт кўргазмаси (CIIE 2025) доирасида Ўзбекистон Миллий стенди ўзининг бой саноат салоҳияти, миллий ҳунармандчилик анъаналари ва амалий санъат намуналарини кенг жамоатчиликка тақдим этмоқда.
Анжуманда 200 нафардан ортиқ мутахассис иштирок этмоқда, 10 дан зиёд йирик инвестиция лойиҳалари тақдим қилинмоқда.