“Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги “Махам-Чирчиқ” АЖнинг Аммиак-1 ишлаб чиқариш цехи синтез бўлинмасида бугун содир бўлган портлаш ва ёнғин натижасида ишчи ходимлар ва корхонанинг бошқа ишлаб чиқариш майдонлари ҳамда аҳоли яшаш пунктларига зарар етмаган. Шу билан бирга атроф муҳитга зарарли газлар тарқалмаган. Бу бўйича барча хавфсизлик чоралари ўз вақтида кўрилган. Ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Корхонанинг барча бошқа цехлари узлуксиз белгиланган тартибда иш фаолиятини давом эттирмоқда.
Оила — жамиятнинг асосий бошланғич бўғини, гўзал урф-одатлар, миллий қадрият ва анъаналарни ўзида асровчи, асрлар оша тарбияда ўзига хос миллийликни шакллантирувчи муқаддас маскан. Оила тинч бўлса, маҳалла тинч, жамият фаровон, давлат мустаҳкам бўлади.
#ОАВ биз ҳақимизда: «Чирчиқ» кимё-индустриал технопарк – юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариладиган ўзига хос л...
Бугун “Чирчиқ” кимё-индустриал технопаркида “DH MEDIA TECH” хорижий корхонасининг “Очиқ эшиклар куни" тадбири бўлиб ўтди.
Бугун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ишчи гуруҳи томонидан «Қадринг баланд бўлсин, она тилим» республика танлови доирасида «Максам-Чирчиқ» АЖда давлат тилининг тўлақонли жорий этилишини таъминлашга қаратилган фаолият натижалари ўрганилди.
Дунёга машҳур “Kansai Chemicals Group” корпорацияси вакилларидан иборат делегация амалий ташриф билан "Чирчиқ" кимё-индустриал технопаркида бўлди.
Бугун Ёзувчилар уюшмасининг катта маросимлар залида вазирлик, ҳокимлик, ташкилот ва идоралар раҳбарларининг давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчилари иштирокида «Қадринг баланд бўлсин, она тилим!» республика танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
2024 йилнинг куз мавсумида «Максам-Чирчиқ» АЖда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 95 864 туп кўчат ва буталар экилди.
"Махам-Чирчиқ" АЖ etender.uzex.uz сайтида "Махам-Чирчиқ" АЖ учун атмосферага ифлослантирувчи моддалар чиқаришнинг йўл қўйиладиган чегаравий экологик нормативлари (ЙҚЧМ) лойиҳасини ишлаб чиқиш ва чиқиндилар манбаларини хатловдан ўтказиш бўйича хизматларни харид қилиш учун танлов эълон қилади.
Бугун 29 сентябрь куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги “Чирчиқ” кимё-индустриал технопаркига ОАВ вакиллари учун пресс-тур, матбуот анжумани ва технопарк резидентлари билан очиқ мулоқот ташкиллаштирилди. Унда мамлакатимизнинг етакчи ОАВ вакиллари ва технопарк резидентлари иштирок этишди.