Дунёга машҳур “Kansai Chemicals Group” корпорацияси вакилларидан иборат делегация амалий ташриф билан "Чирчиқ" кимё-индустриал технопаркида бўлди.
Ташрифнинг асосий мақсади технопаркнинг инвестициявий салоҳияти, замонавий инфратузилмаси ва ишлаб чиқариш қувватлари билан танишиш, шунингдек, икки томонлама ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилишдан иборат бўлди.
Юқори технологик лойиҳаларни жойлаштиришга тайёр бўлган мавжуд ва қурилаётган ишлаб чиқариш майдонларининг салоҳиятига алоҳида эътибор қаратилди.
Технопарк вакиллари томонидан меҳмонларга резидентларни қўллаб-қувватлаш чоралари, қўлланиладиган солиқ, божхона имтиёзлари ва преференсиялар, шунингдек, технопарк ҳудудида ишлаб чиқаришларни жойлаштиришнинг афзалликлари ҳақида маълумот берилди.
"Kansai Chemicals Group" вакилларининг ташрифи “Чирчиқ” технопаркининг йирик лойиҳаларни амалга оширишда ишончли ҳамкор сифатидаги мақомини тасдиқлайди.