Филиппиннинг Дилиман университети кимёгарлари ҳарорат ўзгариши билан ўз хусусиятларини ўзгартирувчи иссиқликка сезгир полимерларни олишнинг арзон усулини ишлаб чиқди. Ушбу полимерлар тиббиёт учун муҳим - улар дори воситаларини етказиб бериш, тўқималарни тиклаш ва ген терапиясида қўлланилади.
Бугун “Ўзкимёсаноат” АЖда тармоқ корхоналарининг 30 ёшгача ва 30 ёшдан юқори бўлган ходимлари ўртасида ўтказилган “Ёш китобхон” ҳамда “Китобхон ходим” кўрик-танловлари совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 1-4-октябр кунлари Тошкент шаҳрида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда “УзАссетс” АЖ ҳамкорлигида Давлат компаниялари кузатув кенгашлари мустақил директорларининг биринчи халқаро форуми бўлиб ўтди.
Бугун «Максам-Чирчиқ» акциядорлик жамиятига Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Озода Парпибоева ташриф буюрди.
2024-йилнинг 27-сентябр куни “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Муҳаммадбобур Абдуразаков ҳамда “Ўзкимёсаноатлойиҳа” АЖ ёшлари билан Жамиятда сайёр қабул ташкил этилди.
Mitsubishi Chemical ўзининг OPL Film™ оптик поливинилспирт (ПВС) плёнка ишлаб чиқариш қувватини кенгайтириш режаларини эълон қилди. Ушбу пленка телевизорлар ва бошқа суюқ кристалл дисплейларда ишлатиладиган поляризация пластиналарини ишлаб чиқаришда қўлланилади.
Бугун «Деҳқонобод калий заводи» АЖда ходимлар орасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш ҳамда Жамиятда мутолаа маданиятини шакллантириш мақсадида «Китобхон ходим» кўрик-танловининг 1-босқичи бўлиб ўтди.
Жаҳон кимё саноати хабарлари: 2034-йилга бориб ушбу кўрсаткич йилига ўртача 3,8 фоизга ўсиб, 9,5 миллиард доллардан ошиши кутилмоқда. Бундай ўсиш кенг турдаги электрон қурилмаларини ишлаб чиқаришда замонавий, енгил ва мустаҳкам пластик материалларга бўлган талабнинг ортиб бораётгани билан изоҳланмоқда. Бу ҳақда Преcеденcе Ресеарч таҳлилий компанияси маълум қилди.
Жаҳон кимё саноати хабарлари: пластик қадоқлар глобал бозори 2025-йилда 465 млрд долларга баҳоланмоқда ва 2034-йилга келиб, тахминан 664 млрд долларга етиши кутилмоқда. 2024-йилда бу кўрсаткич 447 млрд долларни ташкил этган. Бу ҳақда Преcеденcе Ресеарч таҳлилий тадқиқотида сўз борган.
Жаҳон кимё саноати хабарлари: Хитой Фанлар академиясининг Хэфэй физика фанлари институти тадқиқотчилари экинлар ва экологик хавфсизликка эътибор қаратган ҳолда зараркунандаларга қарши самарали курашни таъминлайдиган янги “яшил” пестицид формуласини яратдилар.