Тошкент шаҳридаги “Технопарк” мажмуасида 29 октябр куни Ўзбекистон ва Сербия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган бизнес-форум ҳамда икки давлат саноат кўргазмаси ўтказилди.
Бугун РКТУнинг Тошкент шаҳридаги филиалида “Ўзкимёсаноат” АЖ тармоқ корхоналари ишчи-ходимлари ўртасида мини-футбол, стол тенниси, волейбол, баскетбол, гандбол ҳамда шахмат бўйича мусобақалар бошланди.
Спорт — соғлом ҳаёт асоси. Жисмоний фаоллик нафақат саломатликни мустаҳкамлайди, балки жамоавий руҳни оширади, яхлитлик ва бирдамликни шакллантиради. "Ўзкимёсаноат кубоги" чемпионати айнан шу мақсадда ташкил этилди.
Танлов “Ўзкимёсаноат” АЖ тармоқ корхоналарида фаолият юритаётган, жамоат ишларида фаол, иқтидорли 50 ёшгача бўлган мутахассис хотин-қизлар ўртасида ўтказилди.
2050-йилга келиб дунёда водород (H2) ишлаб чиқариш ҳажми 2024-йилга нисбатан тахминан 80% га ошиб, 14,3 миллион тоннага етиши мумкин. Бунда H2нинг асосий қисми метанни буғли риформинг қилиш (SMR) усули орқали ишлаб чиқарилади.
2025-йилнинг январ-июн ойлари давомида кимё корхоналари томонидан 9,4 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Бу саноатдаги юқори динамик ўсиш мамлакатнинг агросаноат мажмуаси эҳтиёжларини қондириш билан бирга, экспорт имкониятларини ҳам янада кенгайтирмоқда.
Жаҳон кимё саноати хабарлари: 2030-йилга келиб дунёда метанол ва аммиак ишлаб чиқариш суръатлари талаб ўсиши суръатларига етиша олмаслиги мумкин. Бу маълумот Кепт консалтинг агентлиги тадқиқотига асосланган ҳолда келтирилмоқда.
2023-йил якуни бўйича Хитойнинг кимё саноати корхоналарида 66,1 мингта саноат роботи ишлаган. Бу кўрсаткич бўйича мамлакат дунёда биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўринда АҚШ (29,8 мингта), учинчи ўринда эса Германия (22,9 мингта) жойлашган.
Айни пайтда саноатнинг барча соҳаларида, хусусан, кимё саноатида юқори малакали ёш мутахассисларга талаб ортиб бормоқда. Шу нуқтаи назардан, уларни тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бугунги кунда “Ўзкимёсаноат” АЖ ва унинг тармоқ корхоналарида ишлаб чиқарилаётган минерал ўғитларни мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги истеъмолчиларга қисқа вақтларда, мавсумий заруратга кўра, тезкорлик билан етказиб бериш мақсадида жойларда ваколатли омборлар ташкил этилган.