Ўзбекистон касаба уюшмаларининг 120 йиллиги ва “Кимёгарлар куни” касб байрами муносабати билан “Ўзкимёсаноат” АЖ ҳамда Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ҳамкорлигида “Йилнинг энг фаол ёш кимёгари” танловининг Республика босқичи ўтказилди.
Бу дунёда миллат бўлса — давлат яшар, Давлат бўлса — бу дунёда миллат яшар. Давлатинг бор — миллатинг бор агар билсанг, Миллатинг бор — давлатинг бор асрай билсанг.
Корхонанинг 60 йиллиги муносабати билан жамият тарихи, ўтган йиллар давомида амалга оширилган ислоҳотлар, янги инвестицион лойиҳалар ва уларнинг самарадорлиги, халқаро ҳамкорлик истиқболларига бағишланган «Навоиязот кеча ва бугун. Йиллар синовидан ўтган тажриба ва янги имкониятлар» мавзусида ўтказилган пресс-тур ва матбуот анжуманидан видеолавҳа.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган қишлоқ хўжалигида янги захираларни ишга солиш ҳамда 2024 йилги устувор вазифаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида кўтарилган муҳим масалалар ва топшириқлар ижроси юзасидан махсус репортаж.
Жанубий Кореянинг “UN Journal” нашри “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси Одил Темировнинг Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатларда кимё саноатининг истиқболларига бағишланган мақоласини эълон қилди.
9-феврал - буюк ўзбек шоири, мутафаккир, давлат арбоби Алишер Навоий таваллуд топган кун Ким истаса салтанат, саходур анга шарт, Ҳар ваъдаки айласа, вафодур анга шарт.
Бугун “Ўзкимёсаноат” АЖ ходимлари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 31 йиллиги муносабати билан “Менинг Конституциям ва давлат тилим” мавзусида онлайн ва оффлайн форматда оммавий диктант бўлиб ўтди.
"Навоийазот" АЖда Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан "Муқаддасдир_Ватан_байроғи" ҳамда "Байроғим_ Ғурурим" шиори остида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
"Яшил белбоғ" ва "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида "Махам-Чирчиқ" акциядорлик жамияти ҳудудида гулчилик ва кўчатчиликни парваришлаш ҳамда етиштириш мақсадида Қурилиш таъмирлаш ва хўжалик бошқармаси томонидан каштан, арча, терак, тол ва жийда кўчатлари қаламча йўли билан етиштирилмоқда.
Жорий йилнинг 27 сентябрь соат 16:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида "Ўзкимёсаноат" АЖ тизимида 2023-йил 1-ярим йиллик давомида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш юзасидан олиб борилган ишлар тўғрисида Жамият матбуот котиби Рустамбек Эшбеков томонидан брифинг ўтказилади.