Мамлакат иқтисодиётининг муҳим тармоғи бўлган саноат соҳасида, хусусан, кимё саноатида энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш ва «яшил» технологияларга ўтишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, хусусан, саноат корхоналарининг атроф муҳитга таъсирини камайтириш орқали экологик ҳолатни яхшилаш борасида изчил ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, «Ўзкимёсаноат» АЖ тармоқ корхоналарида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалаларида комплекс ёндашув ва стратегик режалаштиришнинг самарали ва замонавий усуллари жорий этилмоқда.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти тизимидаги “Навоийазот” АЖ фаолияти ҳақида ижтимоий тармоқдаги каналларда дарё суви заҳарланиб, кўплаб балиқлар нобуд бўлганлиги тўғрисидаги хабар тарқалди. Ушбу масала юзасидан “Навоийазот” АЖ жамиятининг бирламчи расмий баёноти эълон қилинди. “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан олиб борилган ўрганиш натижалари юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси эълон қилинган “Давлат корхоналари ҳам “обнал фирма”лар билан “сохта” битим тузган” номли мақоласида келтирилган фактлар атрофлича ўрганиб чиқилиб, қуйидагиларни маълум қилади.
Kun.uz: «Ўзкимёсаноат» АЖ матбуот хизмати ижтимоий тармоқда тарқалган, маҳаллий аммофос таркибида фосфор миқдори белгиланганидек 46 фоиз эмас, 6 фоизлиги иддао қилинган хабар юзасидан муносабат билдирди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори, 05.08.2016й. №252
Она тилини бемеҳнат севиб бўлмайди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 октябрдаги “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига биноан она тилимизнинг истиқболдаги тараққиётига оид кўплаб масалалар ўз ечимини топмоқда.
22-сентябр — дунё миқёсида "Автомобилларсиз кун" сифатида нишонланади. Ушбу куннинг асосий мақсади — шаҳарлардаги ҳаво ифлосланишини камайтириш, транспорт воситаларидан келиб чиқадиган зарарли чиқиндиларга қарши курашиш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб этишдан иборат.
2024-йил апрел ойида Мюнхен шаҳрида “Янги Ўзбекистон” университети ва ТУМ (Мюнхен техника университети) ҳамкорлигида ташкил этилган Биринчи халқаро таълим симпозиуми ҳамда университет ҳузуридаги Халқаро саноат маслаҳатлашув кенгашининг мантиқий давоми сифатида Германия ва Ўзбекистон саноат корхоналари, илмий ва таълим соҳалари вакиллари иштирокида навбатдаги халқаро форум ўтказилди.
Хотин-қизларнинг ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишига бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш, иқтидорли хотин-қизларнинг ихтирочилик ва инноваторлик салоҳиятини аниқлаш, улар орасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш ҳамда инновацион ғоя, лойиҳа ва технологияларини ишлаб чиқариш мақсадида ҳар йили “Ўзкимёсаноат“ АЖ тармоқ корхоналарида фаолият юритаётган 50 ёшгача бўлган мутахассис хотин-қизлар ўртасида “Энг фаол инноватор аёл” кўрик-танлови ўтказилади.