Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан "Ўзкимёсаноат" акциядорлик жамиятида "Ватан учун, миллат учун, халқ учун!" шиори остида тантанали байрам тадбири ташкил этилди.
Ҳурматли энергетиклар! Барчангизни касб байрамингиз билан табриклаймиз! Сизларнинг ҳар кунлик меҳнатингиз - бутун кимё тармоғининг барқарорлиги ва самарали фаолият юритиши гарови.
"Ўзкимёсаноат" акциядорлик жамияти таркибида, Ўзбекистон Республика маҳсулот-хом ашё биржасида аккредитациядан ўтган, тармоқ савдо майдончаси "Хамкор-Кимёсервис" МЧЖ фаолият олиб бормоқда.
“9-декабр – Халқаро коррупцияга қарши кураш” куни муносабати билан жорий йилнинг 25-ноябридан 20-декабр санасига қадар “Ўзкимёсаноат” АЖ ва тармоқ корхонларида Аксилкоррупция ойлиги эълон қилинди.
Бугун мамлакатимиз кимё саноатининг энг йирик қувватларидан бири бўлган «Навоиязот» Акциядорлик жамияти ташкил топганлигининг 60 йиллиги кенг нишонланмоқда.
“Кимё саноати ёш мутахассислари” форуми доирасида шахмат мусобақаси ташкил этилди. Унда 32 нафар иштирокчи муносиб беллашди.
Янги Ўзбекистон университетининг фахрий ректори, немис кимёгари, профессор Др. Волфганг А. Ҳерманн ҳамда университет проректори Бахтиёр Йўлдошев “Ўзкимёсаноат” АЖга ташриф буюришди.
Юртимиз келажаги, ишонч ва умидининг рамзи бўлган азиз Ўзбекистон ёшлари!
«Ўзкимёсаноат АЖ» бошқарув раисининг ўринбосари Акобир Тўхтаев «Кимё саноати ёш мутахассислари» миллий форуми иштирокчилар билан учрашди. Унда шунингдек, тармоқ корхоналари ва бир қанча олий таълим муассасалари раҳбарлари ҳам иштирок этишмоқда.
Мустақиллигимиз абадий бўлсин, азиз юртдошлар!