Жанубий Кореянинг Дежон ва Еосу шаҳарларида KOICA (Корея Халқаро Ҳамкорлик Агентлиги) томонидан ташкил этилган “Kor-UZ”қўшма илмий-тадқиқот лойиҳаси доирасида семинар бўлиб ўтди. Ушбу тадбир Ўзбекистон кимё саноатининг рақобатбардошлигини ошириш ҳамда Ўзбекистон Кимё Технологиялари Марказини (UzCCT) янада ривожлантиришга қаратилди.
Жаҳон кимё саноати хабарлари: Кореялик олимлар синтетик материаллар, хусусан, тўқимачилик ва балиқ овлаш воситаларидан океан ифлосланишини кескин камайтирувчи янги биологик парчаланадиган полимерни ишлаб чиқди.
“Навоийазот” АЖ ходимларининг иқтидор ва қобилиятини юзага чиқариш, улар қалбида аждодларга бўлган ҳурматни шакллантириш, баркамол авлодни вояга етказишдаги масъулиятини янада ошириш мақсадида ташкил этилган “Алишер Навоий ва Бобур мероси беқиёс маънавий хазинадир” кўрик-танлови юқори савияда ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.08.2020 йилдаги ПҚ-4805-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида «Ўзкимёсаноат» АЖ томонидан Д.И. Менделеев номидаги Россия кимё-технология университетининг Тошкент шаҳридаги филиали билан ҳамкорликда ташкил қилинган «Кимё фанига ихтисослашган ва умумтаълим мактабларининг ўқитувчилари учун дастурий ва илмий фаолиятни ташкил этишнинг инновацион таълим технологиялари» мавзусидаги ўқув семинар-тренинги бошланди.
Бугунги кунда ёшларга қаратилган эътибор, уларнинг фикрини эшитиш, салоҳиятини тўлиқ намоён этиши учун шароит яратиш мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий тараққиётида муҳим омиллардан бирига айланган. Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти томонидан тизимдаги ёш мутахассислар билан очиқ ва тўғридан-тўғри мулоқотни йўлга қўйиш мақсадида «Раҳбар ва ёшлар учрашуви» ташкил этиб келинмоқда.
Жорий йилнинг 23 февраль куни «Ўзкимёсаноат» АЖда «Жамиятда тузилаётган шартномаларни келишиш, имзолаш ва ижро этиш сиёсати» мавзусида сeминар бўлиб ўтди. Комплеанс назорат хизмати томонидан ташкиллаштирилган тадбирда «Ўзкимёсаноат» АЖ бошқарма ва бўлимларининг раҳбар ва ходимлари иштирок этишди.
Қизиқарли кимё: 2023 йилда OSIRIS-REx миссияси томонидан Ерга олиб келинган Бенну астероиди намуналари илмий жамоатчиликни ҳанузгача ҳайратга солмоқда. Nature Geoscience ва Nature Astronomy журналларида чоп этилган учта тадқиқотда келтирилган янги кашфиётлар Қуёш тизимининг келиб чиқиши ва ҳаётнинг кимёвий асосларини яхшироқ тушунишга ёрдам беради.
«Ўзкимёсаноат» АЖ томонидан Саудия Арабистонининг «ACWA Power» компанияси билан ҳамкорликда Тошкент вилоятида МДҲ давлатлари ва Ўрта Осиёда ягона бўлган яшил водород ишлаб чиқаришни ташкил этиш йирик инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Саноат соҳасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бугунги куннинг устувор вазифаларидан биридир. «Ўзкимёсаноат» АЖ тармоқ корхоналарида ушбу йўналишда тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Ишлаб чиқариш жараёнларида сув ва энергия ресурсларини тежаш, чиқиндиларни камайтириш ва уларни қайта ишлаш чоралари кўрилмоқда.
“Ўзкимёсаноат” АЖнинг 2017 йил 16 октябрдаги 190-сон буйруғига илова