“Алишер Навоий ва Бобур мероси беқиёс маънавий хазинадир” кўрик-танлови ўтказилди

// 07.02.2024 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (951.63 KB)

“Навоийазот” АЖ ходимларининг иқтидор ва қобилиятини юзага чиқариш, улар қалбида аждодларга бўлган ҳурматни шакллантириш, баркамол авлодни вояга етказишдаги масъулиятини янада ошириш мақсадида ташкил этилган “Алишер Навоий ва Бобур мероси беқиёс маънавий хазинадир” кўрик-танлови юқори савияда ташкил этилди.

Танлов шартларига пухта ҳозирлик кўрган кимёгарлар ўз чиқишларида улуғ бобокалонларимиз ҳаёти ва ижодига оид маълумотларни тақдим этдилар. Ғазалхонлик маҳорати шартида танлов иштирокчилари томонидан Алишер Навоий ва Бобур ижодидан намуналар келтирилди. Намойиш этилган саҳна кўринишлари соҳа вакилларининг актёрлик маҳоратини ҳам синовдан ўтказди. 

Беллашув қатнашчилари бир қатор номинациялар бўйича жамият касаба уюшма қўмитаси томонидан тақдирланди.

Кўрик-танловнинг мақсади ғолиб ёки мағлубни аниқлаш эмас, аждодларимиз қолдирган бой адабий, маънавий меросни тарғиб этиш, улар ҳаёти ва ижодини ўрганиш ва келажак авлодни Алишер Навоий ва Бобурдек сиймоларга муносиб авлодлар қилиб тарбиялашдан иборат.

"НАВОИЙАЗОТ" АЖ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Сўнгги янгилаш санаси: 07.02.2024