Матбуот маркази

"Қалбга яқин сатрлар" кўрик-танлови ташкил этилди

// 29.03.2024

Куни-кеча "Кимёгарлар" маданият саройида жамият ишчи-ходимларининг ижодий истеъдодларини ошириш ҳамда юзага чиқариш мақсадида "Қалбга яқин сатрлар" номли қўшиқчилик кўрик-танлови ташкил этилди.


“Ўзкимёсаноат” АЖ бошқарувининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди

// 29.03.2024

Мазкур йиғилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 21-февралдаги “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида” ПФ-37-сон Фармони ижросини таъминлаш масалаларига бағишланди. Унда тармоқ корхоналари бошқаруви раислари, масъуллар иштирок этди.


Хушхабар - “Ўзкимёсаноат” АЖнинг ўз тизимида коррупцияга қарши курашишдаги фаолияти юқори баҳоланди

// 29.03.2024

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан давлат органлари ва ташкилотлари, жумладан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг 2023-йил давомидаги фаолиятида коррупцияга қарши курашишга оид қилинган ишларнинг қай даражада самарали амалга оширилганлигини рейтинг баҳолаш натижалари эълон қилинди


Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги кимё саноат маҳсулотларининг 28-март санасидаги савдо якунлари

// 28.03.2024

«Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги ўз савдо майдончаси орқали ташкилот тизимидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган кимё маҳсулотлари савдосининг 2024 йил 28 март санасидаги якуни бўйича маълумотларни тақдим этади.


Кимё — замонавий саноатнинг катализатори

// 28.03.2024

Инсониятнинг азалдан кимёвий ҳодисалар орқали оламшумул кашфиётлар яратгани тарихдан бизга яхши маълум. Кимёнинг дастлабки ривожланиш давридаги фикрлар, тасаввурлар, тадқиқотларни ўрганишда ўзбек олимларининг ҳам муносиб ҳиссаси бор. Бинобарин, она заминимизда кимё фани ва саноатини ривожлантириш учун бебахо имкониятлар мавжуд. Қолаверса, хилма-хил фойдали қазилмалар, арзон энергия манбаи бўлмиш гидроресурслар, бой табиий хомашё захираси кимё соҳасининг шаклланиши ва тараққий этишида мухим асос бўлиб хизмат қилмокда.