Аммиакли селитра ишлаб чиқариш цехи

// 22.04.2026 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (849.88 KB)

Ишлаб чиқаришнинг тўлиқ номи - бирламчи қувватда модернизация қилинган катта тоннали АС-72М агрегатида доналаштирилган аммиакли селитра ишлаб чиқариши. 1987-йилдан бошлаб ишлаб чиқариш қуввати – йилига 450 минг тонна аммиакли селитра (йилига 155,7 минг тонна озуқлантирувчи моддалар) ишлаб чиқаради. Москва шаҳрининг азот саноатининг давлат институти АСДИ (ГИАП) ушбу ишлаб чиқаришнинг бош лойиҳалаштирувчиси ҳисобланади. 

-2006-йили азот- фосфорли ўғитини олиш аралаштириш ускунаси ишга туширилган. 
-2007-йили аммиакли селитра ва карбамид сувли эритмалари аралашмасида суюқ азотли ўғитни олиш ускунаси ишга туширилган.
-2008-йили Ўзбекистонда биринчи бўлиб тайёр маҳсулотни катта 500 кг ва 1000 кг «БИГ-БЕГ»га қопларш ускунаси ишга туширилди.
-2011-йилда Марказий Осиёда биринчи бўлиб паст зичликдаги аммоний нитрат ишлаб чиқариш бўлинмаси ишга туширилган. Паст зичликдаги аммоний нитрат (ғовакли селитра) ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг 90% экспотртга ва 10% давлатимизнинг ички бозорига мулжалланган. Ишлаб чиқариш қуввати – йилига 60 минг тонна. 
-2013-йили универсал озуқа эритмаларини тайёрлаш ускунаси ишга туширилган. 
-2014-йили донадор азот-олтингугуртли ўғитини олиш ускунаси ишга туширилган.
-2021-йили аммиакли селитра доналарини ёпишишга қарши воситаси билан қоплаш учун ёпишишга қарши воситани тайёрлаш ускунаси ишга туширилган.

 "Максам-Чирчиқ" АЖ Матбуот хизмати
 


Сўнгги янгилаш санаси: 22.04.2026