Матбуот маркази

Эпика ҳамда Нексия Донс русумли авто транспорт воситаларини баҳолаш бўйича танлов

// 02.05.2016

«Ўзкимёсаноат» АЖ ишлар бошқармаси жамият балансидаги 1995 йилда ишлаб чиқарилган "Эпика" русумли, 2009 йилда ишлаб чиқарилган Нексия Донс русумли, 2006 йилда ишлаб чиқарилган Нексия Донс русумли авто транспорт воситаларини бахолаш бўйича танловни эълон қилади.


ГАЗ 33021 ҳамда DAEWOO DAMAS русумли авто транспорт воситаларини баҳолаш бўйича танлов

// 02.05.2016

«Ўзкимёсаноат» АЖ ишлар бошқармаси жамият балансидаги 1995 йилда ишлаб чиқарилган ГАЗ 33021 русумли ҳамда 2007 йилда ишлаб чиқарилган DAEWOO DAMAS русумли авто транспорт воситаларини бахолаш бўйича танловни эълон қилади.


«Navoiyazot» АЖ бошқарув аъзоларини вакант лавозимларга номзодларни танлаб олиш бўйича танлов муддати узайтирилганлиги тўғрисида маълум қилади.

// 20.04.2016

«Navoiyazot» АЖ бошқарув аъзоларини вакант лавозимларга номзодларни танлаб олиш бўйича танлов муддати узайтирилганлиги тўғрисида маълум қилади. 2016 йил 28 мартдаги Танлов комиссиясининг йиғилиш қарори асосида «Navoiyazot» АЖ бошқарув аъзоларини вакант лавозимларга Ишлаб чиқариш бўйича директор, Молия бўйича директор, Маркетинг, сотиш ва сотиб олиш бўйича директори номзодларига танлов 2016 йил 24 апрелгача муддати узайтирилди ва 2016 йил 25-27 апрел кунлари танлов натижалари якунланади.


Таъзия

// 07.04.2016

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти жамоаси жамият бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида узоқ йиллар давомида ишлаб нафақага чиққан Рисқивой Яқубович Яқубовнинг бевақт вафоти муносабати билан унинг яқинларига чуқур таъзия билдиради.


ОАВ учун медиатур

// 30.03.2016

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун медиатур ташкил этилди. Ушбу тадбир доирасида журналистлар Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Жаҳон банки гуруҳининг «Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш» қўшма лойиҳаси доирасида энергия самарадорлиги юқори технологияларни жорий этиш ва энергия тежаш жараёнларини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди.