2017 йил январь-сентябрь ойларида “Ўзкимёсаноат” корхоналарида 1866,3 млрд. сўмлик товар маҳсулот ҳамда 107,3 млрд. сўмлик халқ истеъмол моллари ишлаб чиқарилди. Соф ҳолда 820,57 минг тонна минерал ўғитлар, шу жумладан 618,18 минг тонна азотли ўғитлар, 91,44 минг тонна фосфорли ўғитлар ва 110,94 минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқарилди.
2017 йил 10 сентябр куни “Ўзкимёсчаноат” бошқаруви раиси Абдухашим Абдуллаев Ўзбекистонга ишчи ташриф буюрган «China Poly Group» (ХХР) компания вице-президенти жаноб Ванг Лин бошчилигидаги делегациясини қабул қилди. Ўтказилган учрашувда томонлар томонидан “Ўзкимёсаноат” АЖ ҳамда «China Poly Group» компанияси ўртасида ўрнатилган узаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш масаласи юзасидан фикрлар алмашилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг топшириғига биноан Тошкент вилоятининг “Ангрен” ЭИЗда қўрилаётган резинотехника буюмлар заводида Мустақиллик кунининг 26чи йилига бағишлаб автомобиль шиналарнинг биринчи тажриба партияси ишлаб чиқарилди.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти республикамиз кимёгарлари номидан Ўзбекистон халқини ҳаммамиз учун энг улуғ, энг азиз сана – Ватанимизнинг Мустақиллик куни, Истиқлолимизнинг 26-йиллиги билан табриклайди! Ушбу нурафшон айёмда барчага мустаҳкам соғлиқ, яхши кайфият,оилавий бахт-саодат ва янгидан-янги муваффақиятлар тилаймиз! Эл-юртимиз омон, осмонимиз мусаффо, Мустақиллигимиз абадий бўлсин!