Матбуот маркази

Истиқлолимизнинг 27-йиллиги билан!

// 27.08.2018

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти республикамиз кимёгарлари номидан Ўзбекистон фуқароларини ҳаммамиз учун энг улуғ, энг азиз сана – Ватанимизнинг Мустақиллик куни, Истиқлолимизнинг 27-йиллиги билан табриклайди! Ушбу нурафшон айёмда барчага мустаҳкам соғлиқ, яхши кайфият,оилавий бахт-саодат ва янгидан-янги муваффақиятлар тилаймиз! Эл-юртимиз омон, осмонимиз мусаффо, Мустақиллигимиз абадий бўлсин!


2018 йилнинг январь-июль ойларида “Ўзкимёсаноат” АЖ корхоналари фаолияти тўғрисида

// 03.08.2018

2018 йилнинг январь-июль ойларида “Ўзкимёсаноат” корхоналарида 2,2 трлн. сўмлик товар маҳсулот ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати 105,2%ни ташкил қилди. Соф ҳолда 694,04 минг тонна минерал ўғитлар, шу жумладан 512,44 минг тонна азотли, 77,8 минг тонна фосфорли ва 103,8 минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқарилди.


“Навоийазот” АЖда кимё корхоналарнинг инновация ривожланиши бўйича илмий-амалий семинар бўлиб ўтди

// 13.07.2018

2018 йил 29 июнь куни “Навоийазот” АЖда “Ўзкимёсаноат” корхоналарнинг инновацион ривожланиши” мавзуида илмий-амалий семинар ўтказилди. Унинг ишида Ўзбекистон Фанлар Академияси ҳузуридаги мутасадди илмий-тадқиқот институтлар ва республика олий ўқув юртларнинг раҳбарлари ва етакчи олимлари, Германиянинг “Thyssen Krupp Industrial Solutions AG” ва “Maschinenfabrik Gustav Eirich GmbH” ҳамда Украинанинг “TECHNOCHIM” компаниялари мутахассислари, шунингдек “Ўзкимёсаноат” АЖ корхоналарининг бош муҳандислари ва етакчи ходимлари иштирок этишди.


"Ўзкимёсаноат" АЖ Корпоратив бошқарув қоидаларининг тавсияларини бажариш мажбуриятини олди

// 10.07.2018

"Ўзкимёсаноат" акциядорлик жамияти 2018 йил 30 июнда ягона акциядорнинг қарори билан 2018 йил 1 июндан бошлаб давлат акциядорлик жамиятларининг самарадорлигини ошириш ва Комиссия йиғилишининг 208 йил 27 апрелд аги 24/1-989 сонли баённомаси билан тасдиқланган, давлат иштирокидаги корхоналар учун Корпоратив бошқарув қоидаларининг тавсияларини бажариш мажбуриятини олди.


“Кимё саноати хизматчилари лавозимлари ва ишчилари касблари бўйича тармоқ тариф-малака маълумотномаси”нинг янги таҳририни ишлаб чиқиш учун техник вазифа

// 20.06.2018