Матбуот маркази

Полимер роботлар

// 06.10.2025

Виржиния университети олимлари "HydroSpread" деб номланган янги технологияни тақдим этишди. Бу технология ёрдамида юмшоқ робототехникада ишлатиладиган эгилувчан плёнкалар яратилади. Ушбу плёнкалар асосида тадқиқотчилар сув юзасида ҳаракатлана оладиган икки турдаги кичик робот — HydroFlexor ва HydroBuckler прототипларини яратишди. Бу роботлар қанотлар ёрдамида сузиш ва сув устида юрадиган ҳашаротлар — сувтериларга ўхшаб оёқларини эгиш каби ҳаракатларни бажара олади. Олимлар бу ишланмани турли соҳаларда — соғлиқни, электроника ва атроф-муҳит мониторингида қўллашни таклиф қилмоқдалар.


Осиёда қувватларни қисқартириш этилен ишлаб чиқариш глобал ҳажмини 8% га камайтириши мумкин

// 03.10.2025

Хитой, Жанубий Корея ва Япониядаги йирик ишлаб чиқарувчилар 2027 йилгача эскирган пиролиз қурилмаларини ёпишни режалаштирмоқда. Бу минтақада этилен ишлаб чиқариш қуввати йилига 13,5 миллион тоннага қисқаришини англатади. Ушбу миқдор жаҳон ишлаб чиқариш ҳажмининг тахминан 8% ни ташкил этади.


Инновациялар асосида кимё саноатида ишлаб чиқариш салоҳиятини кенгайтириш

// 03.10.2025

Бугунги кунда кимё саноатида ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш, инновацион лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда маҳаллийлаштириш имкониятларини кенгайтириш устувор аҳамият касб этмоқда. Бу орқали нафақат импорт ўрнини босувчи, балки нарх ва сифат жиҳатдан рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва ташқи бозорларга экспорт қилишга шароит яратилади.


Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги кимё саноати маҳсулотларининг 2-октябр кунидаги савдо якунлари

// 02.10.2025


2034 йилга бориб капроннинг жаҳон бозори ҳажми 28,5 миллиард долларга етиши мумкин

// 02.10.2025

Яримкристал полиамид полимери — капрон (нейлон 6)нинг жаҳон бозори 2024 йилда 16,6 миллиард долларни ташкил этди ва тахминларга кўра, 2025 йилда 17,5 миллиард долларга, 2034 йилга келиб эса 28,5 миллиард долларгача ўсиши мумкин. Бу давр мобайнида ўртача йиллик ўсиш суръати 5,57% ни ташкил этади. Бу ҳақда Преcэденcэ Ресеарч агентлиги ўз тадқиқотида маълум қилган.