Самимий мулоқот ва янги лойиҳалар тақдимоти

// 10.07.2026 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (1.48 MB)


Корхона бошқаруви раисининг маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича ўринбосари Муҳаммадали Вафоев жамият ёшлари билан учрашди. Мулоқотда ўзаро фикр алмашилди, йигит-қизларнинг таклиф, ташаббус ва лойиҳалари илгари сурилди.


 
Жумладан, ахборот коммуникация тизимлари ва онлайн маълумот алмашинувини янада яхшилашга қаратилган, сувни тозалаш технологиясига тааллуқли, маҳсулот қадоғи сифатини такомиллаштириш ва бошқа бир қатор муҳим йўналишларадаги тақдимотлар билан танишилди.


 
Ҳар бир лойиҳа юзасидан ёшлар таклифларнинг амалий аҳамияти, иқтисодий самарадорлиги ва ишлаб чиқариш жараёнларига татбиқ этиш имкониятлари хусусида маълумот бердилар. Мулоқот давомида ёш мутахассисларнинг ташаббускорлиги, инновацион ёндашуви ва корхона фаолиятини янада ривожлантиришга қаратилган ғоялари юқори баҳоланди. Илғор таклифларни масъуллар иштирокида ўрганиш, иқтисодий ва техник жиҳатдан мақбул лойиҳаларни босқичма-босқич амалга ошириш бўйича вазифалар белгиланди.


 


Сўнгги янгилаш санаси: 10.07.2026