Матбуот маркази

Тармоқ корхоналарининг интернет ресурсларини ижтимоий тармоқларда тарғиб қилиш

// 08.06.2020

Бугун “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятида “Тармоқ корхоналарининг интернет ресурсларини ижтимоий тармоқларда тарғиб қилиш” мавзусида видеоконференция шаклидаги семинар ташкил этилди. Семинардан кўзланган асосий мақсад контент сифатини ошириш ва корпоратив веб-сайтларни янада оммалаштириш, шунингдек, соҳа маҳсулотларини ижтимоий медиа саҳифаларида тарғиб қилиш сифатини янада ошириш ҳисобланади.


“Ўзкимёсаноат” АЖ “Çalık Enerji Sanayi ve Ticaret A.Ş.” турк компанияси билан Меморандум имзолади

// 19.05.2020

Меморандум доирасида қўшма корхона ташкил этиш орқали Ўзбекистон Республикаси ҳудудида “Метанол асосида кенг маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этиш” ва “Линейкалик алкилбензол ишлаб чиқаришни ташкил этиш” инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда ҳамкорлик қилиш кўзда тутилган.


“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятининг расмий хабари

// 15.05.2020

Бугун ижтимоий тармоқларнинг бирида “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти тизимидаги “Навоийазот” АЖ фаолияти билан боғлиқ нотўғри тасдиқланмаган хабар эълон қилинди. Шу муносабат билан “Ўзкимёсаноат” АЖ қуйидагиларни маълум қилади.


Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги кимё саноат маҳсулотларининг 12 май санасидаги савдо якунлари

// 13.05.2020

Жорий йилнинг 12 май куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 18414 тонна 33602 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди. Бир кун аввал бу кўрсаткич паст бўлган яъни 11 май куни 20564 млн. сўмлик 9075 тонна минерал ўғитлар сотилган.


Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги кимё саноат маҳсулотларининг 11 май санасидаги савдо якунлари

// 11.05.2020

Жорий йилнинг 11 май куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 7833 тонна 18657 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди. Бу кўрсаткич ўтган хафта якунидаги савдолардан паст бўлиб, 8 май куни 26806 млн. сўмлик 11561 тонна минерал ўғитлар сотилган.