Биласизми

// 22.02.2024 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (2.18 MB)

Аммиакли селитра - энг кенг тарқалган ўғитлардан бири. Кристалл тузилишга эга, ранги оқ. Кристаллар атмосферадан намликни тез ва кўп тортиши сабабли қуруқ жойда сақланади. 

Аммиакли селитра Н – 34,4% (50/50 нитрат ва аммоний азот)ни ўз ичига олган. Таркибида азот моддаси кўплиги туфайли самарали ўғит ҳисобланади. Азот эса ҳар бир ўсимлик учун энг муҳим элемент сифатида зарур. Унинг асосий вазифаси - фотосинтез, яшил массанинг ўсиши ва ривожланишини бошлаб бериш, илдиз ва баргларни озиқлантириш. 

Ушбу ўғит бундан ташқари, сабзавот ва меваларда инсон организми учун энг керакли бўлган модда - оқсил ишлаб чиқариш ва унинг миқдорига ижобий таъсир кўрсатади. Ҳосил ҳажмига ҳам ижобий таъсир қилиб, маҳсулдорликни оширади.

Аммиакли селитра кўпинча ҳар йили бир хил ҳосил етиштириладиган тупроқларда қўлланилади. Бусиз ҳосилдорлик камаяди ва меванинг патоген замбуруғлар томонидан зарарланиш хавфи кўпаяди. Селитра ўсимлик иммунитетини оширади ва микроспораларнинг тарқалишини олдини олади. Ўғитни ўсимликлар тўлиқ ва тез сўради. Селитра икки навда ишлаб чиқарилиб, "А" нави - саноатда хом ашё сифатида ишлатилади, "Б" навидан қишлоқ хўжалигида фойдаланилади. 

 


Сўнгги янгилаш санаси: 22.02.2024