Жорий йилнинг 24 декабрь куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 9411 тонна 22191,6 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди. Бир кун олдин бу кўрсаткич юқори бўлган яъни 23 декабрь куни 26437,1 млн. сўмлик 10924 тонна минерал ўғитлар сотилган.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан коррупциянинг олдини олиш, унга қарши курашиш ва чек қўйишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар изчил амалга ошириб келинмоқда. Аввало Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сонли Фармони талаблари асосида “Ўзкимёсаноат” АЖда Комплаенс хизмати ташкил этилди ва “Йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, амалга ошириладиган тадбирлар белгилаб олинди. Мазкур соҳада ҳамкорлик “KPMG” халқаро аудиторлик ташкилоти билан йўлга қўйилди.
Бугун мамлакатимиз кимё саноати тарихида илк бор “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти тизимидаги корхоналар томонидан 2021 йил бошидан буён ишлаб чиқарилаётган азотли минерал ўғитлар миқдори физик ҳолда 3 млн. тоннадан ортди. Натижада республика қишлоқ хўжалиги тўлиқ ва ўз вақтида минерал ўғитлар билан таъминланди ҳамда мамлакатимиз экспорт салоҳияти ошишига муносиб хисса қўшилди.