Матбуот маркази

Тайинлов

// 10.08.2021

Туракулов Рустам Одилович “Деҳқонобод калий заводи” акциядорлик жамияти Бошқарув раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди.


Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги кимё саноат маҳсулотларининг 10 август санасидаги савдо якунлари

// 10.08.2021

Жорий йилнинг 10 август куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 4627,0 тонна 9459,3 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди. Бир кун аввал бу кўрсаткич юқори бўлган яъни 9 август куни 25594,3 млн. сўмлик 12830 тонна минерал ўғитлар сотилган.


“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан 2016–2020 йиллар давомида амалга оширилган ишлар таҳлили "Муносабат" кўрсатуви орқали ёритилди

// 10.08.2021


Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги кимё саноат маҳсулотларининг 9 август санасидаги савдо якунлари

// 09.08.2021

Жорий йилнинг 9 август куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 12830 тонна 25594,3 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди. Ўтган ҳафта бу кўрсаткич паст бўлган яъни 6 август куни 11047,7 млн. сўмлик 4676 тонна минерал ўғитлар сотилган.


“Ўзкимёсаноат” АЖ Комплаенс хизматининг 2021 йил I ярим йиллик фаолияти сарҳисоб қилинди

// 07.08.2021

Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида коррупцияга қарши курашиш соҳасига оид “Жамиятнинг коррупцияга қарши сиёсати”, “Ахлоқ кодекси”, “Манфаатлар тўқнашувини бошқариш сиёсати”, “Ўзкимёсаноат” АЖда контрагентларини текшириш бўйича қўлланма, “Жамият томонидан тузилаётган шартномаларни келишиш, имзолаш ва ижро этиш сиёсати”, “Ўзкимёсаноат” АЖнинг ички текширувларини ўтказиш сиёсати”, “Ўзкимёсаноат” АЖнинг алоқа каналлари орқали олинган хабарларни қабул қилиш ва қайта ишлаш тўғрисида низом”, “Совға бериш ва қабул қилиш, вакиллик харажатларини амалга ошириш ва бизнес меҳмондўстлик қабул қилиш сиёсати”, “Ўзкимёсаноат” АЖнинг хайрия ва ҳомийлик фаолияти тўғрисидаги сиёсати”, “Ўзкимёсаноат” АЖнинг Комплаенс хизмати тўғрисида низом” ва бошқа ҳужжатлар қабул қилинди.