Матбуот маркази

“Ўзкимёсаноат” АЖ ва тизим корхоналари ходимлар билан ишлаш бўлимлари масъул ходимлари билан соҳадаги мавжуд коррупцион хавф-хатарлар муҳокама қилинди

// 01.03.2022

Жорий йилнинг 25 февраль куни “Ўзкимёсаноат” АЖ ва тизим корхоналари ходимлар билан ишлаш бўлими ва ходимларни тайёрлаш ва малакасини ошириш бўлими ҳамда малакаларни баҳолаш марказларининг раҳбар ва масъул ходимлари иштирокидаги сайёр семинар-тренинг давомида мазкур соҳадаги коррупцион хавф-хатарларни олдини олиш ва бартараф этиш мақсадида профлактик тадбир ўтказилди.


«Кимё фанига ихтисослашган ва умумтаълим мактабларининг ўқитувчилари учун дастурий ва илмий фаолиятни ташкил этишнинг инновацион таълим тeхнологиялари» мавзусидаги ўқув сeминар-трeнинги бошланди

// 01.03.2022

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.08.2020 йилдаги ПҚ-4805-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида «Ўзкимёсаноат» АЖ томонидан Д.И. Менделеев номидаги Россия кимё-технология университетининг Тошкент шаҳридаги филиали билан ҳамкорликда ташкил қилинган «Кимё фанига ихтисослашган ва умумтаълим мактабларининг ўқитувчилари учун дастурий ва илмий фаолиятни ташкил этишнинг инновацион таълим технологиялари» мавзусидаги ўқув семинар-тренинги бошланди.


АО "Узкимёсаноат" объявляет набор на вакансию главного специалиста в департамент экономики и бизнес планирования

// 28.02.2022


Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги кимё саноат маҳсулотларининг 28 февраль санасидаги савдо якунлари

// 28.02.2022

Жорий йилнинг 28 февраль куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 10423 тонна 37492,0 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди. Ўтган ҳафта бу кўрсаткич паст бўлган яъни 25 февраль куни 35803,2 млн. сўмлик 9850 тонна минерал ўғитлар сотилган.


Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги кимё саноат маҳсулотларининг 25 февраль санасидаги савдо якунлари

// 25.02.2022

Жорий йилнинг 25 февраль куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 9850 тонна 35803,2 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди. Бир кун олдин бу кўрсаткич юқори бўлган яъни 24 февраль куни 41005,1 млн. сўмлик 11959 тонна минерал ўғитлар сотилган.