Полиэтилен қадоқ қоғоз ва шишадан экологик жиҳатдан қулайроқ эканлиги маълум бўлди

// 24.02.2025 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (279.46 KB)

Мичиган университети олимлари полиэтилен (ПЭ) қадоқлаш материалларининг атроф-муҳитга потенциал таъсирини муқобил маҳсулотлар (қоғоз, шиша, алюминий ва пўлат) билан солиштирган ҳолда илмий тадқиқот ўтказишди.

Тадқиқотлар қадоқлашда пластикдан фойдаланиш атроф-муҳитга аввал ўйланганидан камроқ таъсир қилишини кўрсатди.

Бу ҳақда Science of The Total Environment илмий журналида чоп этилган “AҚШда полиэтилен қадоқлаш ва муқобил материаллар: ҳаёт циклини баҳолаш” мавзусидаги мақолада сўз борган.

Тадқиқот натижаларига кўра, "анъанавий" материалларни ПЭ билан алмаштириш кўп ҳолатларда иссиқхона газлари ташланмаларини тахминан 70% га камайтириши мумкин. Пластик қадоқларнинг айрим тоифаларини ишлаб чиқаришда қазиб олинадиган энергия, минерал ресурслар ва сувдан сезиларли даражада камроқ фойдаланилиши ҳам исболанган.

Тадқиқот давомида AҚШда пластик қадоқлаш умумий савдосининг тахминан 60% ни ташкил этадиган бешта асосий тоифа ўрганиб чиқилди. Улар орасида озиқ-овқат учун идишлар, паллетларни қадоқлаш учун термоқисқарадиган ва стрейч плёнкалар, юқори мустаҳкамликдаги қоплар (HDS) ва пластик пакетлар бор эди. ПЭ маҳсулотлари ва муқобил қадоқлаш ўртасидаги таққослаш атроф-муҳитга таъсир қилишнинг тўртта асосий параметрига асосланди.

Олиб борилган ўрганиш натижаларига кўра, шиша, алюминий ва пўлатдан тайёрланган қадоқлар уларнинг оғирлиги ва ишлаб чиқаришнинг энергия сарфи туфайли атроф-муҳитга сезиларли даражада кўпроқ таъсир қилиши аниқланган. Шу билан бирга, қоғозга асосланган алтернативалар атроф-муҳитга баъзан бир хил ёки нисбатан камроқ таъсир қилади. Бироқ уларни ишлаб чиқариш учун кўпроқ ресурслар сарфлаш талаб қилинади ва боз устига ресурсларнинг баъзилари эса чиқиндига кетади.


Сўнгги янгилаш санаси: 24.02.2025