Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 ноябрдаги нефть-газ кимёси саноатидаги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан асосий вазифалар тўғрисида ўтказилган йиғилишнинг 93-сон баённомасига асосан ўтказилаётган танлов “Ўзкимёсаноат” АЖ тармоқ корхоналарида юқори технологияларга эга бўлган рақобатбардош инновацион маҳсулотлар (товарлар, ишлар, хизматлар)ни яратиш учун технологик жараёнларни такомиллаштириш, маҳаллий ёки иккиламчи хом-ашёларни қайта ишлаш орқали жорий этишга қаратилган. Таклиф этилаётган лойиҳалар амалий натижага эга бўлиши ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ушбу лойиҳани амалга ошириш ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш имконияти бўлиши зарур.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти мамлакатимизда амалда бўлган пандемия шароитида ташкилот тизимидаги “Деҳқонобод калий заводи” АЖ устав капиталининг 51 фоиз акция пакетини инвестиция киритиш шарти билан сотиш муддати 2021 йил 1 апрелгача узайтирилганлигини маълум қилади.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти мамлакатимизда амалда бўлган пандемия шароитида ташкилот тизимидаги “Фарғонаазот” АЖ устав капиталининг 51 фоиз акция пакетини инвестиция киритиш шарти билан сотиш муддати 2021 йил 1 апрелгача узайтирилганлигини маълум қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 апрелдаги ПҚ-4265-сонли “Кимё саноатини янада ислоҳ қилиш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ “Деҳқонобод калий заводи” АЖ устав капиталининг 51 % (100 фоиз “Ўзкимёсаноат” АЖ улуши) акция пакети Давлат тендер комиссиясининг қарорига асосан инвестиция киритиш шарти билан сотилади.
“Фарғонаазот” АЖ устав капиталининг 51 фоиз (48,05 фоиз – давлат улуши ва 2,95 фоиз “Ўзкимёсаноат” АЖ улуши) акция пакети Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 апрелдаги ПҚ-4265-сонли “Кимё саноатини янада ислоҳ қилиш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Давлат тендер комиссиясининг қарорига асосан инвестиция киритиш шарти билан сотилади.