2013 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунлари бўйича “Ўзкимёсаноат” корхоналарида 873,3 млрд. сўмлик маҳсулот ҳамда 56,8 млрд.сўмлик халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқарилиб, маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръати 100,1%-ни ташкил қилди. 588,43 минг тонна минерал ўғитлар, шу жумладан 448,79 минг тонна азотли ўғитлар, 79,96 минг тонна фосфорли ўғитлар ва – 59,68 минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқарилди. Маҳсулот экспорти прогнозга нисбатан 130,7%-ни ташкил этди.
2013 йилнинг биринчи чораги якунлари бўйича “Ўзкимёсаноат” корхоналарида 408,8 млрд. сўмлик маҳсулот ҳамда 23,9 млрд.сўмлик халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқарилиб, маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръати 104,5%-ни ташкил қилди. 15,7 млрд.сўмлик кимё маҳсулотнинг янги турлари ишлаб чиқарилди.