Бугун 300га яқин абитуриентлар кимё фанидан тест топширишмоқда. Натижалар эса абитуриент тестни топшириб бўлиши билан эълон қилинади. Мазкур синовдан муваффақиятли ўтганлар 16 июль куни рус тили фанидан имтиҳонда иштирок этишади.
Кириш имтиҳонларининг 2-босқичи эса 26-28 — июль кунлари бўлиб ўтади. Ҳужжатлар қабули 23 июль кунига қадар давом этади. Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, 2022-2023 — ўқув йили учун 120 та грант ва 180 та тўлов-контракт жами 300 та квота ажратилган.