Тармоқ янгиликлар

“Максам-Чирчиқ” АЖда машқлар ўтказилди

// 01.05.2015

2015 йил 29 апрелда “Максам - Чирчиқ” АЖда корхонанинг фуқаро муҳофазаси тузилмалари Чирчиқ шаҳрининг Фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тизимининг хизматлари билан биргалашиб ҳамкорликда ишлаш кўникмаларни такомиллаштириш бўйича кўргазмали махсус-тактик машқи ўтказилди. Машқ давомида техноген хусусиятга эга шартли фавқулодда вазиятни бартараф этиш бўйича вазифалар бажарилди.


“Навоийазот” АЖда машқлар ўтказилди

// 24.04.2015

2015 йил 22 апрелда “Навоийазот” АЖда корхонанинг фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг Навоий вилоятиФавқулода вазиятлар бошқармаси хизматлари билан биргалашиб ҳамкорликда ишлаш кўникмаларни такомиллаштириш бўйича кўргазмали махсус-тактик машқлар ўтказилди.


“Ўзкимёсаноат” ДАКда «Maxamcorp Holding S.L.» компаниясининг корпоратив ривожлантириш ва стратегия масалалари бўйича бош раҳбари билан учрашув ўтказилди

// 24.04.2015

2015 йил 23 апрел куни “Ўзкимёсаноат” давлат акциядорлик компанияси бошқаруви раиси Нормат Ибрагимов “Максам-Чирчиқ” АЖ ва “Аммофос-Максам” АЖ Кузатув кенгашлари мажлисида иштирок этиш учун ташриф буюрган Испаниянинг «Maxamcorp Holding S.L.» компанияси корпоратив ривожлантириш ва стратегия масалалари бўйича бош раҳбари жаноб Монторо Лопес ҳамда компаниянинг бошқа вакиллари билан учрашув ўтказди.


“Навоийазот” АЖда ўтказилган семинар

// 20.04.2015

2015 йил 18 апрелда “Навоийазот” АЖ негизида тармоқ Инновация дастурини амалга ошириш бўйича“Ўзкимёсаноат” ДАК таркибидаги корхоналарнинг бош муҳандислари иштирокида семинар-кенгаш ўтказилди. Бу тадбирдан асосий мақсад кимё корхоналарида олиб борилаётган ва тармоқни ривожланишига, ишлаб-чиқаришни ўсишига, импорт ўрнини босувчи янги махсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтирилган фаолияти билан яқиндан танишиш ва тажриба алмашишдан иборатдир.


2015 йилнинг I чораги якунлари бўйича “Ўзкимёсаноат” ДАК корхоналари фаолияти тўғрисида

// 17.04.2015

2015 йилнинг январ-март ойларида “Ўзкимёсаноат” корхоналарида 518.9 млрд. сўмлик товар маҳсулот (ўсиш суръати 107,8%) ҳамда 42,8 млрд.сўмлик халқ истеъмол моллари (ўсиш суръати 108,4%) ишлаб чиқарилди.