“Навоийазот” АЖда калий хлорати (Бертолет тузи) ишлаб чиқариш учун саноат-тажриба ускуна яратилди. Бу модда гугурт ишлаб чиқаришда, лак-бўёқ, фармацевтика, ёғоч ва кимё саноатида ишлатилади. Маҳсулотнинг тажриба партияси ишлаб чиқарилиб, «ATLAST INVEST» ҳамда «Nurafshon yulduz yog'dusi» МЧЖларга синовдан муваффақиятли ўтказилди. Шу кунларда корхона ойига 40 тонна маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича буюртма олди.
2015 йилнинг январ-сентябрь ойларида “Ўзкимёсаноат” корхоналарида 1646,4 млрд. сўмлик товар маҳсулот (ўсиш суръати 104,1%) ҳамда 150,5 млрд.сўмлик халқ истеъмол моллари (ўсиш суръати 117,7%) ишлаб чиқарилди.
“Навоийазот” АЖда сувни зарарсизлантириш учун хлор таблеткалар ишлаб чиқариш технологияси яратилди ва уларни ишлаб чиқариш учун саноат - тажриба қурилмаси ясалди. Маҳсулотнинг синов партияси ишлаб чиқарилди ва ҳозирда тегишли норматив ҳужжатлар ва тавсияномалар тайёрлаш устида иш олиб борилмоқда. Хлор таблеткаларидан ичиш ва техник сувни зарарасизлантириш, сузиш ҳавзаларни,санитар-тахник ускуналарни тозалаш учун фойдаланиш мумкин.
2015 йилнинг январ-август ойларида“Ўзкимёсаноат” корхоналарида 1429,5 млрд. сўмлик товар маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 2014 йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 101,2% ташкил қилди. Айни пайтда 143,2 млрд.сўмлик халқ истеъмол моллари ишлаб чиқарилди ва ўтган йилнинг айни даврига нисбатан ўсиш суръати 124,6%. Соф ҳолда 839,7 минг тонна минерал ўғитлар, шу жумладан 649,5 минг тонна азотли ўғитлар, 88,1 минг тонна фосфорли ўғитлар ва 102 минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқарилди.
“Максам-Чирчиқ” АЖда автомобил йўллар яҳланишини олдини оладиган 100% маҳаллий хом-ашё асосидареагент ишлаб чиқарилди. “Қамчиқ” девонида қиш шароитидаўтказилгансиновлар ижобий натижа берди -реагент -320 даражали совуқда ҳам ўз хусусиятларни намойиш қилади. Шу билан бирга реагентдан фойдаланганда автомобил йўлларинитаъмирлаш харажатлари қисқаради. “Ўзавтойўл” АК 2015-2016 йил қиш мавсумига мазкур реагентдан 100 тоннасини ишлаб чиқариш учун буюртма берди.