2018 йилнинг январь-июль ойларида “Ўзкимёсаноат” корхоналарида 2,2 трлн. сўмлик товар маҳсулот ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати 105,2%ни ташкил қилди. Соф ҳолда 694,04 минг тонна минерал ўғитлар, шу жумладан 512,44 минг тонна азотли, 77,8 минг тонна фосфорли ва 103,8 минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқарилди.
2018 йил 29 июнь куни “Навоийазот” АЖда “Ўзкимёсаноат” корхоналарнинг инновацион ривожланиши” мавзуида илмий-амалий семинар ўтказилди. Унинг ишида Ўзбекистон Фанлар Академияси ҳузуридаги мутасадди илмий-тадқиқот институтлар ва республика олий ўқув юртларнинг раҳбарлари ва етакчи олимлари, Германиянинг “Thyssen Krupp Industrial Solutions AG” ва “Maschinenfabrik Gustav Eirich GmbH” ҳамда Украинанинг “TECHNOCHIM” компаниялари мутахассислари, шунингдек “Ўзкимёсаноат” АЖ корхоналарининг бош муҳандислари ва етакчи ходимлари иштирок этишди.
"Ўзкимёсаноат" акциядорлик жамияти 2018 йил 30 июнда ягона акциядорнинг қарори билан 2018 йил 1 июндан бошлаб давлат акциядорлик жамиятларининг самарадорлигини ошириш ва Комиссия йиғилишининг 208 йил 27 апрелд аги 24/1-989 сонли баённомаси билан тасдиқланган, давлат иштирокидаги корхоналар учун Корпоратив бошқарув қоидаларининг тавсияларини бажариш мажбуриятини олди.