“Янги Ўзбекистон” университетининг Кимё ва материалшунослик муҳандислиги йўналишида таҳсил олаётган 5 нафар талаба АҚШнинг Далласдаги Техас университетига 4 ҳафталик қисқа амалиётга юборилди.
Ушбу амалиёт дастури “Ўзкимёсаноат” АЖ ҳамда Далласдаги Техас университети материалшунослик йўналиши билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Шунингдек, талабаларнинг амалиёт билан боғлиқ харажатлари "Ўзкимёсаноат" АЖ томонидан қоплаб берилди.
Амалиёт давомида ўзбекистонлик ёшлар университет профессорлари ва талабалари билан фикр ва тажриба алмашиш, шунингдек ўз билимларини янада мустаҳкамлаш имкониятига эга бўлишади.
Қолаверса, амалиётдан сўнг ушбу талабалар билан "Ўзкимёсаноат" АЖда учрашув ташкил этиш кўзда тутилган.
“Ўзкимёсаноат” АЖ илмга интилувчан ёшларни доим қўллаб-қувватлайди.