1-март – Ўзбекистон халқ шоири Зулфия Исроилова таваллуд топган кун юртимизда ҳар йили кенг нишонланади.
Бугун пойтахтимиздаги Адиблар хиёбонида Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан шоира таваллудининг 110-йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбирда давлат органлари ва ташкилотлари, кенг жамоатчилик вакиллари, ижодкорлар, талаба-ёшлар, жумладан, “Ўзкимёсаноат” АЖ ҳамда тармоқ корхоналарининг ходималари иштирок этишди.
Маънавий-маърифий тадбирда Зулфия ижодининг ҳозирги кундаги аҳамияти, унинг жаҳон адабиётида тутган ўрни ҳақида сўз борди. Ижодкор ёшлар томонидан шеър ва куй-қўшиқлар ижро этилди.
“Ўзкимёсаноат” АЖ жамоаси ҳам ушбу маънавий-маърифий тадбирда фаол иштирок этди. Зулфия Исроилова ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилиб, шоира хотирасига ҳурмат бажо келтирилди.
“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати