“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Бошқарув раисининг тизимдаги ёшлар етакчилари ва фаол ёш кадрлари билан учрашуви бўлиб ўтди.

// 09.07.2021 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (143.38 KB)

Йиғилишда ёшлар етакчилари томонидан ярим йиллик ҳисоботлар тингланди.

Ёшларга қўйилган энг устувор вазифалардан бири кимё саноатини ривожлантириш ҳамда янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш тўғрисида инновацион лойиҳалар устида ишлаш эканлиги таъкидланди.

Йиғилиш давомида ёшлар томонидан корхоналарда “Илмий-техник кенгаш” тузиш таклифи маъқулланди. Ушбу кенгашнинг асосий вазифалари этиб, инновацион ғоялар устида ишлаш, янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда корхоналарнинг фаолиятини модернизация қилишга қаратилган ишларни ташкиллаштириш белгиланди.

Илмий-техник кенгашнинг биринчи йиғилиши “Биринчи резинотехника заводи” МЧЖда, 2-чи йиғилиши “Навоийазот” АЖда ўтказилиши белгиланди. Бундан кўзланган асосий мақсад илмий-техник ишланмалар бевосита амалиёт билан узвий боғлиқликда ишлаб чиқилишига эътибор қаратиш ҳисобланади.

“Илмий-техник кенгаш” ҳар ойда камида 1 маротаба тизимли равишда ўтказилади. Йиғилишда бундан ташқари ёшлар томонидан тизимда фаолият юритаётган ёшлар манфаатларини ҳимоя қилишга ҳамда уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳалар илгари сурилди.