Ёшларга эътибор эътироф этилди

// 04.07.2024 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (178.37 KB)

Юртимизда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш, йигит-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқтидор ва қобилиятини юзага чиқаришдаги фаоллиги учун «Навоийазот»АЖ намунали ташкилот, дея эътироф этилиб, вилоят ҳокимлигининг ташаккурномаси билан тақдирланди. 

Жорий йилнинг дастлабки 6 ойи натижаларига кўра, вилоятдаги корхона ва ташкилотлар орасида жамиятда ёшлар масаласи алоҳида эътиборда эканлиги, кимёгар йигит-қизлар етакчилар сафидалиги эътироф этилди. Ташаккурнома корхона бошқаруви раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Жасур Шамсиддиновга топширилди.

«НАВОИЙАЗОТ» АЖ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

 


Сўнгги янгилаш санаси: 04.07.2024