Юртимизда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш, йигит-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқтидор ва қобилиятини юзага чиқаришдаги фаоллиги учун «Навоийазот»АЖ намунали ташкилот, дея эътироф этилиб, вилоят ҳокимлигининг ташаккурномаси билан тақдирланди.
Жорий йилнинг дастлабки 6 ойи натижаларига кўра, вилоятдаги корхона ва ташкилотлар орасида жамиятда ёшлар масаласи алоҳида эътиборда эканлиги, кимёгар йигит-қизлар етакчилар сафидалиги эътироф этилди. Ташаккурнома корхона бошқаруви раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Жасур Шамсиддиновга топширилди.
«НАВОИЙАЗОТ» АЖ АХБОРОТ ХИЗМАТИ