Япониялик олимлар янги биологик парчаланувчи материал яратишди

// 12.05.2025 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (12.53 MB)

Япониялик бир гуруҳ олимлар атроф-муҳит учун хавфсиз бўлган биополимер - табиий селлюлоза асосида шаффоф плёнка ишлаб чиқди. 

Олинган материал қоғоз ва пластмасса аналогларидан кам эмас, қайноқ сув таъсирига бардош бера олади ва денгиз сувида 12 ойдан камроқ вақт ичида бутунлай парчаланади.

tPB (transparent paper-based material) деб номланган маҳсулот бутунлай селлюлоза гидрогелидан иборат бўлиб, қуритилади ва литий бромиднинг сувли эритмаси билан ишлов берилади. Бундай ёндашув бир миллиметрдан бир неча миллиметргача бўлган бардошли, шаффоф ва нозик маҳсулотларни яратишга имкон беради. 

Олимларнинг таъкидлашича, ушбу биополимер осон эритилиши ва қайтадан шакл берган ҳолда қайта ишланиши мумкин. Бунда фақатгина шаффофликнинг йўқолишини истисно қилган ҳолда унинг барча хусусиятлари сақланиб қолади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, тақдим этилган хусусият уни кўп фойдаланиш учун истиқболли қилади.

 “Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати
 


Сўнгги янгилаш санаси: 19.05.2025