Волейбол мусобақалари натижалари

// 29.05.2024 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (1.53 MB)

Волейбол бўйича эркаклар ўртасида ўтказилган мусобақада «Деҳқонобод калий заводи» АЖ йигитлари корхона шарафини муносиб ҳимоя қилишди ва 1-ўринни қўлга киритишди. 

«Қизилқум фосфорит комплекси» МЧЖ жамоасига 2-ўрин насиб этди. 

3-ўринни «Қўнғирот сода заводи» МЧЖ ҚК жамоаси эгаллади. 

«Деҳқонобод калий заводи» АЖ қизлар жамоаси ҳам волейбол мусобақасида мутлақ ғалабага эришди ва 1-ўринни эгаллади. «Қўнғирот сода заводи» МЧЖ ҚК аҳил жамоаси эса  2-ўринни забт этди. Фахрли 3-ўринни «Навоиязот» АЖ жамоаси эгаллади. 

Бугунги спорт мусобақалари ёшларга нафақат кўтаринки кайфият бахш этди, балки  жамоада аҳил-иноқ ишлаш ва бир-бирини қўллаб-қувватлаш  каби кўникмаларини шакллантиришга ҳам  хизмат қилди. Барча иштирокчилар ва ғолиб ёшларни баҳсларга бой ўтган 2-куннинг юқори натижалари  билан табриклаймиз.

«Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати


Сўнгги янгилаш санаси: 30.05.2024