“Ўзкимёсаноатлойиҳа” АЖ фахрийлари доимо эътиборда ва эъзозда

// 12.11.2021 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (436.68 KB)

“Ўзкимёсаноатлойиҳа” акциядорлик жамиятида узоқ йиллар самарали фаолият юритган фахрийлар доимо эътиборда ва эъзозда. Институт фахрийлари бўлган муҳтож, касалманд, ёлғиз ва ишсиз нафақахўрларга ижтимоий кўмак берилди. Маҳсус озиқ-овқат пакетлари шакллантирлиб, жамиятнинг 15 нафар фахрийсига ушбу пакетлар тақдим этилди ҳамда уларнинг яшаш жойларига олиб бориб берилди.

Фахрийлар кекса авлодга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик учун институт раҳбариятига самимий миннатдорчиликларини билдирдилар. Айниқса, ўзини ёлғиз ҳис этмаслиги учун кўмакка муҳтож бўлган ишсиз нафақахўрларга алоҳида эътибор кўрсатилди.

Энг керакли пайтда уларга ёрдам қўлини чўзиб, самимий эътибор кўрсатилганлиги фахрийлар эътирофига сабаб бўлди.