«Ўзкимёсаноат» АЖ хотин-қизлари ўртасида «Хон атлас» фестивали ўтказилди

// 13.09.2024 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (34.54 MB)

Маълумки, республикамизда миллий қадриятларимиз ва анъаналаримизни оммалаштириш, уларни мазмуман бойитиш, халқимизнинг минг асрлик ўтмиши, урф-одат ва анъаналарини намоён этиш ва ўзбекона кийиниш маданиятини тарғиб этиш мақсадида «Хон атлас» фестивали ўтказилмоқда. 

Ҳафталик доирасида юртимизнинг барча ҳудудлари, ташкилотлари, маҳаллалари, вазирлик ва идоралари, ўқув муассасалари, корхоналарда хотин-қизлар  ўртасида турли флешмоблар, миллий либослар намойиши ва челленжлар ўтказилмоқда.

Ёрқин ва сержило, миллий анъаналаримизни ўзида мужассам этган ушбу фестиваль «Ўзкимёсаноат» АЖ хотин-қизлари ўртасида ҳам кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

«Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати
 


Сўнгги янгилаш санаси: 13.09.2024