Маълумки, республикамизда миллий қадриятларимиз ва анъаналаримизни оммалаштириш, уларни мазмуман бойитиш, халқимизнинг минг асрлик ўтмиши, урф-одат ва анъаналарини намоён этиш ва ўзбекона кийиниш маданиятини тарғиб этиш мақсадида «Хон атлас» фестивали ўтказилмоқда.
Ҳафталик доирасида юртимизнинг барча ҳудудлари, ташкилотлари, маҳаллалари, вазирлик ва идоралари, ўқув муассасалари, корхоналарда хотин-қизлар ўртасида турли флешмоблар, миллий либослар намойиши ва челленжлар ўтказилмоқда.
Ёрқин ва сержило, миллий анъаналаримизни ўзида мужассам этган ушбу фестиваль «Ўзкимёсаноат» АЖ хотин-қизлари ўртасида ҳам кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.
«Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати