“Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси О.Темировнинг сайёр қабули бўлиб ўтди

// 18.11.2026 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (812.99 KB)

Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ва жойлардаги муаммоларни тезкор ҳал этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Чирчиқ шаҳар Халқ қабулхонасида “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси О.Темировнинг сайёр қабули бўлиб ўтди. Тадбирда Чирчиқ шаҳар ҳокими М.Абдураҳимов ҳамда “Максам-Чирчиқ” АЖ бошқаруви раиси Д.Маннонов ҳам иштирок этишди.



Очиқ мулоқот тарзида ўтган қабул давомида фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий ва бандликга оид масалалар юзасидан мурожаатлари атрофлича тингланди. Ҳар бир мурожаат масъул раҳбарлар иштирокида кўриб чиқилиб, уларнинг ечими бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

Хусусан:

  • Қатор мурожаатлар жойининг ўзида ижобий ҳал этилди;
  • Қўшимча ўрганиш ва вақт талаб этадиган масалалар юзасидан масъул раҳбарларига аниқ топшириқлар берилди;
  • Барча мурожаатлар ижроси қатъий назоратга олинди.

Бу каби сайёр қабуллар халқ билан бевосита мулоқотни кучайтириш, аҳолини қийнаётган муаммоларга ўз вақтида ечим топиш ва фуқаролар розилигига эришишда муҳим аҳамият касб этмоқда.



 


Сўнгги янгилаш санаси: 18.11.2026