
Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ва жойлардаги муаммоларни тезкор ҳал этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Чирчиқ шаҳар Халқ қабулхонасида “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси О.Темировнинг сайёр қабули бўлиб ўтди. Тадбирда Чирчиқ шаҳар ҳокими М.Абдураҳимов ҳамда “Максам-Чирчиқ” АЖ бошқаруви раиси Д.Маннонов ҳам иштирок этишди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган қабул давомида фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий ва бандликга оид масалалар юзасидан мурожаатлари атрофлича тингланди. Ҳар бир мурожаат масъул раҳбарлар иштирокида кўриб чиқилиб, уларнинг ечими бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

Хусусан:

Бу каби сайёр қабуллар халқ билан бевосита мулоқотни кучайтириш, аҳолини қийнаётган муаммоларга ўз вақтида ечим топиш ва фуқаролар розилигига эришишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

