«Ўзкимёсаноат» АЖ ишчи гуруҳи техник имкониятларни ўрганиш ва амалий ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида «Ўзбекхиммаш» АЖга ташриф буюрди

// 16.11.2022 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (874.77 KB)

Пойтахтимизда ўтказилаётган «Республика тармоқлараро кооперация саноат ярмаркаси» доирасида 16 ноябрь куни «Ўзкимёсаноат» АЖнинг Техник жиҳатдан тартибга солиш ва ишлаб чиқаришни мувофиқлаштириш департаменти бошлиғи Рустам Айходжаев бошчилигида технологлар, механиклар, конструкторлар ва бошқа тегишли мутахассислардан ташкил топган ишчи гуруҳ техник имкониятларни ўрганиш ва амалий ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида «Ўзбекхиммаш» АЖга борди.

Ташриф давомида ишчи гуруҳ томонидан «Ўзбекхиммаш» АЖда «Ўзкимёсаноат» АЖ тизим корхоналарининг ишлаб чиқариш цехлари учун технологик асбоб-ускуналарни лойиҳалаш, техник хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқариш соҳасидаги фаолият ва ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан мавжуд имкониятлар ўрганилди.

Ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилган ўрганишлар ва ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан ўтказилган музокаралар натижасида «Ўзкимёсаноат» АЖ ҳамда «Ўзбекхиммаш» АЖ ўртасида умумий қиймати 20 млрд.сўмдан ортиқ бўлган меморандум имзоланди.

Бундан ташқари, тадбир давомида «Ўзбекхиммаш» АЖ мутахассисларининг «Ўзкимёсаноат» АЖ тизим корхоналарига ташрифларини ташкил қилиш ҳамда «Ўзкимёсаноат» АЖ тизим корхоналари ва «Ўзбекхиммаш» АЖнинг лойиҳалаш бўлимлари ўртасида яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишиб олинди.

 

«Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати