«Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари, «Навоийазот» АЖ бошқаруви раиси Одил Темиров 2022 йил 9 ноябрь куни "Азот Синтезгаз Ўзбекистон ва МДҲ" конгрессида иштрок этди ва нутқ сўзлади. Мазкур тадбир Ўзбекистон ва МДҲ мамлакатларидаги газ-кимё саноати етакчилари, энг йирик синтез газини қайта ишловчилар, ишлаб чиқариш технологиялари лицензияловчилари, ускуналар ишлаб чиқувчилар ва етказиб берувчилар учун муҳим профессионал халқаро платформадир.
Тадбирда ишлаб чиқариш қувватларини қуриш ва модернизация қилиш бўйича энг йирик инвестиция лойиҳалари ҳамда метанол, аммиак ва азотли ўғитлар ишлаб чиқарувчи корхоналар самарадорлигини ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.
Эслатиб ўтамиз, тадбирнинг стратегик ҳамкори "Ўзкимёсаноат" АЖ ҳисобланади.
«Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати