Тайинлов

// 18.08.2021 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (154 KB)

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Бошқарув раисининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига Абдурахмонова Санобар Махаммадаминовна тайинланди.

С.Абдурахманова 1975 йилда Наманган вилоятида туғилган, маълумоти олий. 1997 йилда Наманган давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги – ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиси, филолог.

С.Абдурахманова ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Наманган давлат университети филология факультети ўзбек адабиётшунослиги кафедраси ўқитувчиси лавозимида ишлаган.

Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • акционерлик жамияти, унинг тизимидаги ташкилот ва муассасаларда маънавий-маърифий соҳага ва давлат тилига оид қонун ҳужжатлари ҳамда дастурлар ва “йўл хариталари”нинг ижросини ташкил этиш;
  • маънавий-маърифий соҳага ва давлат тилига оид қонун ҳужжатларига сўзсиз риоя этилишини, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш борасидаги ишларни танқидий ўрганиш, бу борада аниқланган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириш;
  • давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш бўйича жамоатчилик назоратининг самарали шаклларини жорий этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва уларнинг амалга оширилишида иштирок этиш;
  • маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ҳамда давлат тилини ривожлантиришга оид қонун ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнида фаол иштирок этиш;
  • ходимларга давлат тилини чуқур ўрганишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш ҳамда давлат тилини кенг тарғиб қилиш ва ривожлантиришга, шу жумладан, “Ўзбек тили байрами куни”ни нишонлаш бўйича маданий-маърифий ва бошқа тадбирларни ташкил этиш;
  • географик ва бошқа топонимик объектлар, маданий мерос объектларига қонун ҳужжатларига мувофиқ ном берилиши борасидаги фаолиятни мониторинг қилиш ва бу борада аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар киритиш;
  • ташқи ёзувлар, шу жумладан лавҳалар, эълонлар, реклама ва кўргазмали бошқа ахборот матнлари, ташқи реклама материалларининг давлат тили ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлишини таъминлашда иштирок этиш;
  • давлат тилини ривожлантиришга оид илмий-тадқиқот ишларини қўллаб-қувватлаш, илмий асосланган янги сўз ва атамаларни истеъмолга киритиш, замонавий атамаларнинг ўзбекона муқобилларини яратиш бўйича таклифлар киритиш.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати