Танлов комиссияси "Ўзкимёсаноат" АЖда маънавий-маърифий масалалар бўйича ташкил этилган ишлар билан танишди

// 14.07.2022 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (1.38 MB)

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 12-апрелдаги "Маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларни намунали йўлга қўйиш бўйича анъанавий тарзда ўтказиладиган "Энг намунали вазирлик ва идора" ҳамда "Энг намунали туман ва шаҳар" танловларини ўтказиш тўғрисидаги низомларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 78-сон баённомасига асосан "Ўзкимёсаноат" АЖ республика танловининг "Энг намунали вазирлик ва идора" номинациясида иштирок этиш мақсадида буюртма берган эди. Жорий йилнинг 14-июл куни танлов комиссияси Жамиятда маънавий-маърифий масалалар бўйича ташкил этилган ишлар билан танишди.