Сайёр қабул ташкил этилди

// 13.11.2024 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (639.6 KB)

«Ўзкимёсаноат» АЖ ҳамда «Навоийазот» АЖ оила ва хотин-қизлар фаоллари томонидан корхонанинг поливинилхлорид, каустик сода ва метанол ишлаб чиқариш мажмуаси цехларида фаолият юритаётган ходимлар иштирокида сайёр қабул ташкил этилди. 

Унда бир гуруҳ соҳа фидойилари муносиб тақдирланди. 
Шунингдек, якка тартибдаги мурожаатлар тингланиб, уларга ижобий ечим топиш борасида аниқ вазифалар белгиланди.

Корхонанинг нитрат кислотаси ишлаб чиқариш цехида ёшлар билан мулоқот ўтказилди. 

Унда жамиятда йигит-қизлар учун яратилган имкониятларга эътибор қаратилди. Янги қувватларда иш олиб бораётган мутахассислар учун яратилган муносиб меҳнат шароитлари ўрганилди, таклиф, фикр-мулоҳазалар тингланди. Соҳа вакиллари олдида турган муҳим вазифалар хусусида сўз юритилди. 

Ёш кимёгарлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

«НАВОИЙАЗОТ»АЖ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Сўнгги янгилаш санаси: 13.11.2024