Кириш имтихонларининг иккинчи куни муваффақиятли ўтди

// 27.08.2020 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (844.6 KB)

Бугун 27 август куни Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университети Тошкент шаҳридаги филиалига кириш имтиҳонларининг иккинчи куни муваффақиятли ўтказилди. Имтиҳон кимё фани бўйича бўлиб ўтди.

Д.И.Менделеев номидаги РКТУ Тошкент филиалида 2020-2021 ўқув йили қуйидаги таълим йўналишларидан иборат:

  • Кимё технологияси;
  • Техносфер хавфсизлик;
  • Материалшунослик ва метериаллар технологияси;
  • Материалларни бадиий қайта ишлаш технологияси.

Филиалда ўқишнинг 40 фоизи давлат грати, 60 фоизи тўлов контрак асосида амалга оширилади.

Имтиҳонлар санитария-гигиена қоидаларига ва ижтимоий масофага риоя қилинган ҳолда очиқ ҳавода ўтказилди. Имтиҳонга киришдан олдин ҳар бир абитуриентнинг ҳарорати текширилди.

Абитуриентлар бир марталик тиббий ниқоб, қўлқоп, кепка, ручка, сув ва бир марталик стаканлар билан таъминландилар.

Кимё фани бўйича имтиҳонда Д.И.Менделеевнинг даврий жадвали ва калькулятор тарқатилди.

Айрим сабабларга кўра кириш имтиҳонларида қатнаша олмаган абитуриентлар тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этган ҳолда захира куни яъни 29 августда ўтказиб юборилган имтиҳонни топширишлари мумкин.

Имтихонларни юқори савияда ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги техник кўмагида ўтказилди. Шунингдек, вазирлик имтихонларнинг онлайн транслациясини ташкил этишда ҳам амалий ёрдам кўрсатди.

Ўзкимёсаноат АЖ Матбуот хизмати