Бугун 15 июль куни Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университети Тошкент шаҳридаги филиалининг математика фани бўйича иккинчи кириш имтиҳони бўлиб ўтди. Имтиҳон жараёнини онлайн тарзда test2021.muctr-tashkent.uz манзили орқали кузатиш имконияти яратилди.
Филиал кадрларга бўлган эҳтиёжни ҳисобга олиб, университет билан келишилган ҳолда бакалавр ва магистратура йўналишлари бўйича барча даражадаги мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ишларини амалга оширади. Филиалда ўқишнинг 40 фоизи давлат грати, 60 фоизи тўлов контрак асосида амалга оширилади.
Имтиҳонлар санитария-гигиена қоидаларига ва ижтимоий масофага риоя қилинган ҳолда ўтказилди. Имтиҳонга киришдан олдин ҳар бир абитуриентнинг ҳарорати текширилди. Узрли сабабларга кўра кириш имтиҳонларида қатнаша олмаган абитуриентлар захира куни яъни 17 июлда ўтказиб юборилган имтиҳонни топширишлари мумкин.
Абитуриентлар бир марталик тиббий ниқоб, ручка ва сув билан таъминландилар.
“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати